ЖССТ мутахассислари ишни Уханнинг ўзидан бошлайди

Олам

image

Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари коронавирус инфекциясининг сабабларини ўрганиш учун жорий йилнинг 14 январь куни Хитойга ташриф буюриши ҳақида хабар бергандик.

Маълум бўлишича, ЖССТ мутахассислари коронавирус манбасини, у биринчи марта аниқланган Ухань шаҳридан излашни бошлайди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзянь айтган.

"Ҳозирги режамизга кўра, улар 14 январь куни Сингапурдан Уханга учишади, агар қўшимча маълумотлар бўлса, Хитой уни ҳамма билан баҳам кўришга тайёр", деган Чжао Лицзянь. 

ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус коронавирусни ўрганиш учун Хитойга сафар уюштирилаётганидан хурсандлигини билдирган. 

Қайд этилишича, ЖССТ эксперт гуруҳига Россия, АҚШ, Вьетнам, Буюк Британия, Судан, Қатар, Нидерландия, Австралия, Дания, Германия, Кения ва Япония олимлари киради. 

Маълумот ўрнида, коронавирус илк марта 2019 йилнинг 17 ноябрида Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланган. У одамларга кўршапалаклардан ўтиши мумкин деб тахмин қилинган, аммо қайси ҳайвон вирусни юқтиришда кўршапалаклар ва одамлар ўртасида воситачига айлангани номаълум.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар 91 млндан ошган. 1 млн 955 мингдан кўп бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг