ЖССТ коронавирусни даволаш учун яна бир препаратни тасдиқлади 

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ревматоид артритни даволаш учун мўлжалланган дори —тоцилизумабни COVID-19 билан касалланган беморлар учун тавсия этилган дорилар рўйхатига қўшди.  

ЖССТ маълумотларига кўра, клиник тадқиқотлар шуни кўрсатганки, томир ичига тоцилизумаб юбориш COVID-19 нинг оғир тури билан касалланган беморларда ўлимни камайтиради. Бундан ташқари, препарат “беморларнинг шифохонада ўтказадиган вақтини қисқартиришга” ёрдам беради. 

ЖССТ тоцилизумаб билан даволашни фақат оғир беморларга тавсия қилади. ЖССТ препаратни олдиндан квалификация қилиш қарорини COVID-19 учун турли хил даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга интилиш билан изоҳлаган.

Ташкилот олтита дори, шу жумладан тоцилизумабнинг учта шаклини олдиндан квалификация қилишни маъқуллаган. Барча уч тур Швейцариянинг Roche компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

ЖССТга кўра, тоцилизумаб ҳозирда камёб ва жуда қиммат — ҳар бир доза учун тахминан 500-600 доллар туради. Бироқ, дори воситаларига талаб ортиши ва бозорга кўпроқ ишлаб чиқарувчилар кириши сабабли нархлар тушиши ҳам мумкин.

ЖССТ аллақачон Roche билан нархларни пасайтириш ҳамда паст ва ўрта даромадли мамлакатларга дори воситаларининг киритилишини яхшилаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг