ЖССТ: коронавирус кўршапалаклардан тўғридан-тўғри тарқалмаган
Олам
−
09 Февраль 2021
9315Янги коронавирус инфекцияси Хитойнинг Ухань шаҳридаги бозорда кўршапалаклардан тўғридан-тўғри тарқалган бўлиши эҳтимолдан йироқ, оралиқ вирус ташувчиси ҳам бўлган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро экспертлар гуруҳи раҳбари Питер Бен Эмбарек бугун, 9 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапирган.
"Ухань кўршапалаклар яшайдиган ҳудуддан узоқдалиги сабабли, шаҳарда улардан коронавируснинг тўғридан-тўғри юқиши мантиққа тўғри келмайди", деган мутахассис.
Ҳозирги вақтда олимлар оралиқ ташувчини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЖССТ мутахассислари 14 январь куни Уханга етиб келган. ЖССТ миссияси таркибига Россия, Австралия, Дания, Германия, Кения, Япония, Голландия, Қатар, Судан, Буюк Британия, АҚШ ва Вьетнамдан келган мутахассислар ҳамда уларнинг Хитойдаги ҳамкасблари киради.
Маълумот учун, коронавирус “ўчоғи” бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган эди.
LiveБарчаси