ЖССТ қатъий карантинга қарши эканини билдирди
Олам
−
10 Июль 2020
15043Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда тўлиқ карантин қайтишига қарши эканини билдирди. ЖССТнинг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан Женевада шундай баёнот билан чиқди.
“Биз тўлиқ карантинга қайтишга қаршимиз, аммо бундан бошқа чиқиш йўли бўлмаган вазиятлар юзага келиши мумкин”, деган Райан.
У олимлар қатъий карантин тугаши билан коронавируснинг янги тўлқини юзага келиши хавфи ортиши ҳақида огоҳлантирганини эслатиб ўтди. Шу сабабдан ЖССТ карантинни босқичма босқич кузатув билан бекор қилишни тавсия қилаётганини қўшимча қилди.
Шунингдек, ҳозир мавжуд имкониятлар билан вирусни тўлиқ йўқ қилиш мумкин эмаслигини ва касаллик орол давлатларга ҳам қайтиш эҳтимоли йўқ борлигини маълум қилди.
“Бизни касалланишнинг катта кластерлари хавотирга соляпти. Бу касалланишнинг янги ўчоғларини келтириб чиқариши мумкин”, деди Райан вазиятни ўрмон ёнғинларига қиёслаб.
“Қатъий карантиндан кейин янги тарқалишларни диққат билан кузатиб, уларни тезкорлик билан бартараф қилиш керак. Шу тариқа биз иккинчи тўлқиннинг олдини олиб, яна қаттиқ карантинга қайтишдан сақланишимиз мумкин”, деди ЖССТ вакили.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда 12 337 075 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 6 784 579 нафари соғайган ва 556 211 нафари вафот этган.