ЖССТ: дунёда коронавирусдан касалланиш ва ўлим “плато” босқичига чиқди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус дунё бўйлаб коронавирус билан касалланиш ва ўлим "плато" (текислик) босқичига етганини маълум қилди.  

"Жаҳон миқёсида COVID-19 ҳолатлари ва ўлим "плато"га етганини кўряпмиз. Бироқ, бу номаъқул бўлган баланд "плато": ўтган ҳафта 5,4 миллиондан ортиқ касаллик ҳолати ва деярли 90 минг ўлим ҳақида хабарлар пайдо бўлди", деган Гебрейесус. 

Унга кўра касалланиш ва ўлимнинг энг сезиларли пасайиши Америкада, шунингдек, Европада кузатилмоқда. 

Осиёда, хусусан, жануби-шарқий минтақа ва Ҳиндистонда коронавирус бўйича кучли ўсиш кузатилмоқда. 

"Юқори ва ўрта даромадли мамлакатлар дунё аҳолисининг 53 фоизини ташкил қилади, аммо улар вакцинанинг 83 фоизини олган", деган Гебрейесус дунё бўйлаб вакциналарнинг нотекис тақсимланишини таъкидлаб. 

"Санитария тадбирларининг заифлашиши ва "тенгсиз эмлаш" дунёда юқумли касалликлар тарқалишининг асосий сабаблари", деган у. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 159 млн 606 минг 992 кишига етган. 3 млн 317 минг 738 киши касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг