Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

Спорт

image

Оғир вазнда икки карра жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуа шу йилнинг 12 август кунида Лондондаги турнирда Роберт Хелениусга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда “Matchroom Boxing” ўз саҳифасида маълум қилди.

Энтони Жошуа 33 ёшда. Февраль ойида бўлиб ўтган сўнгги жангида собиқ чемпион Жермейн Франклинни ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этганди. Унгача Жошуа WBA, IBF ва WBO чемпионлик камарлари соҳиби украиналик Александр Усикдан иккинчи марта мағлубиятга учради.

Хелениус охирги марта 5 август куни рингга чиқиб, учинчи раундда Мик Миелоненни техник нокаутга учратган эди. Ҳаммаси бўлиб унинг ҳисобида 32 ғалаба (21 нокаут билан) ва 4 та мағлубият бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жошуанинг Диллиан Уайтга қарши жанги бекор қилинганди. Жанг Ихтиёрий антидопинг ассоциацияси (VADA) томонидан ўтказилган гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш тести натижалари асосида бекор қилинган. Гап шундаки, британиялик боксчи Диллиан Уайтнинг VADAʼга топширган намуналари орқали унинг қонида таъқиқланган моддалар борлиги аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Энтони Жошуа Александр Усик Роберт Хелениус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг