Жорий йилда уруш ортидан қанча журналист ҳалок бўлгани очиқланди
Олам
−
11:43
6762024 йилда 54 нафар журналист касбий фаолияти ортидан вафот этди. Бу ҳақда “Чегара билмас мухбирлар” (RSF)нинг бугун, 12 декабрь куни чоп этилган йиллик ҳисоботида келтирилди.
Қайд этилишича, Ғазо сектори оммавий ахборот воситалари ходимлари учун энг хавфли ҳудуд бўлиб қолмоқда. Хусусан, жорий йилда дунё бўйлаб 54 нафар журналист касби ортидан ўлдирилган бўлса, уларнинг учдан бир қисми Ғазо секторига тўғри келмоқда.
Вафот этган 54 журналистнинг 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС ҳаракати Исроилга ҳужум қилганидан сўнг жами 145 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳаётдан кўз юмган. Шулардан камида 35 нафарининг вафоти фаолияти билан боғлиқ бўлган. 2022 йилнинг февраль ойида Россия Федерацияси ва Украинада уруш бошлангандан бери камида 13 журналист ҳалок бўлган.
Ҳибсга олинган мухбирлар
Қамоққа олинган мухбирлар сони бўйича Исроил ва Беларусь етакчилик қилмоқда. Дунёдаги барча ҳибсдаги журналистларнинг деярли ярми тўртта давлат қамоқхоналарида: Хитой, жумладан Гонконг (124), Мьянма (61), Исроил (41) ва Беларусь (40). Бундан ташқари, 2024 йилда Россия Федерациясида яна саккиз нафар журналист ҳибсга олинган. Исроил Ғазо секторида уруш бошланганидан бери ҳибсга олинганлар сонини мунтазам равишда қайд этиб келади. Унга кўра, ўтган йил давомида 17 мухбир ҳибсга олинган.
“Оммавий ахборот воситалари ходимлари ўлдирилади, қамоққа олинади ва ўғирланади ва кўпинча бу шафқатсиз жиноятлар жазосиз қолади. Бизга хабар берганларни ҳимоя қилишимиз керак. Уларнинг жасоратли меҳнати одамларнинг уруш, коррупция ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан азоб чекаётганини очиб беради", дейди "Чегара билмас мухбирлар" немис бўлими бошқаруви аъзоси Аня Остерхаус.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг Марсель шаҳрида яшаган журналист Марин Влахович ўз уйидан ўлик ҳолда топилганди. Унинг жасади уйининг том қисмида дўстлари томонидан топиб олинган.
LiveБарчаси