Исроил геноциди ҳақида фильм тайёрлаётган журналист Марселда ўлик ҳолда топилди
Олам
−
04 Декабрь
1484Франциянинг Марсель шаҳрида яшаган журналист Марин Влахович ўз уйидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда маҳаллий “La Provence” газетаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 39 ёшли журналист жорий йилнинг 27 ноябрь куни ўз уйидан ўлик ҳолда топилган. Унинг жасади уйининг том қисмида дўстлари томонидан топиб олинган. Унинг яқинлари телефон қўнғироқлари ва хабарларга жавоб бермагани учун хавотир олиб, уйига борган.
“Воқеа юзасидан тергов ўтказилмоқда, лекин дастлабки маълумотларга кўра, жиноят излари аниқланмаган. Влаховичнинг вафоти сабабларини аниқлаш давом этмоқда”, деган маҳаллий полиция.
Маълумот учун, Марин Влахович Яқин Шарқ бўйича чуқур билимга эга журналист бўлган. У кўплаб йирик медиа ташкилотларида, жумладан RTS, "Le Soir", RFI, "Radio France", "Libération" каби нашрларда ишлаган. Влахович, шунингдек, Фалистин иши билан ҳам машҳур бўлиб, “Gaza Calling” лойиҳасида дўстлари ва ҳамкасбларидан Ғазо шаҳридан юборилган видео ва аудио хабарларни тўплаган эди. Бу иш уни нафақат журналистлар доирасида, балки халқаро миқёсда ҳам машҳур қилган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь