Жонсон НАТОнинг бошига келиши мумкин
Олам
−
27 Июль 2022
9497Буюк Британиянинг истеъфога кетаётган Бош вазири Борис Жонсон НАТОнинг амалдаги Бош котиби Йенс Столтенберг келаси йил сентябрда лавозимини тарк этгач, ташкилотга раҳбар бўлиши мумкин. Бу ҳақда “The Daily Telegraph” газетаси ёзмоқда.
Нашрнинг ёзишича, юқори мартабали торилар НАТОнинг навбатдаги Бош котиби лавозимига Борис Жонсон номзодини қўллаб-қувватламоқда. Жонсондан олдин Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес, шунингдек, Буюк Британиянинг собиқ Бош вазирлари Тереза Мэй ва Дэвид Кэмеронлар ҳам бу лавозимга номзод сифатида кўрилаётган эди, деб ёзади газета.
Нашрнинг таъкидлашича, АҚШнинг Европа Иттифоқининг янги армиясини яратиш режаларини қайта-қайта эълон қилган европалик сиёсатчиларга ишончсизлиги туфайли узоқ вақтдан бери НАТО Бош котиби лавозимига Британия вакили таклиф қилиняпти.
2019 йилда Тереза Мэйнинг ўрнига Бош вазир лавозимини эгаллаган Жонсон 7 июль куни бош вазирлик ва Буюк Британия Консерватив партияси раҳбари лавозимини тарк этишини эълон қилди. У Вазирлар Маҳкамасининг янги раҳбари тайинлангунга қадар ишлашда давом этади.
Британия Вазирлар Маҳкамасидаги бир қатор истеъфолар Борис Жонсон ҳукуматидаги икки муҳим вазир – Молия вазири Риши Сунак ва Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовиднинг истеъфога чиқиши билан бошланди.
LiveБарчаси