Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорларга 50 фоиз ижара имтиёзи берилади

Маданият-санъат

image
Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилди north_east

Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилди

Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ташкил этилди north_east

Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ташкил этилди

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида қайд этилган.

2021 йил 1 январдан бошлаб:

•    концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, лицензиатларнинг давлат реестрини юритиш, уларнинг фаолияти ва эришган натижалари ҳақидаги ахборотларни киритиб бориш Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали орқали амалга оширилади;

•    концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинади;

•    давлат органлари ва ташкилотларининг асосий вазифа ва функцияларидан келиб чиқиб, уларнинг ташаббуслари билан ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режалари (кейинги ўринларда – календарь режалар) асосида ўтказилади;

•    Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг календарь режаларда назарда тутилмаган давлат тадбирларини ўтказишни назарда тутувчи қарорларида ушбу тадбирларни ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар бўйича буюртмачилар ҳамда уларни молиялаштириш манбалари кўрсатилади;

•    концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг буюртмаларига асосан кўрсатиладиган барча хизматлар ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома асосида тақдим этилади, концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда – Маданият вазирлиги) ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилишини ва уларнинг таълим муассасаларига тўлиқ етказилишини таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

концерт жонли ижро

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг