Жон Кеннеди суиқасди бўйича янги архив маълумотлари эълон қилинди
Олам
−
17 Декабрь 2021
13510АҚШ Миллий архивлар ва ҳужжатлар бошқармаси мамлакатнинг 35-Президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши бўйича терговга оид махфий материалларнинг янги қисмини эълон қилди. Янги архив 1500 га яқин файлни ташкил этади.
Ушбу ёзувларда Далласда Кеннедининг Ли Харви Освальд томонидан ўқ узиб ўлдирилиши билан боғлиқ воқеалар ҳақидаги тушунчани тубдан ўзгартириши мумкин бўлган янги маълумотлар мавжудлигини кўрсатадиган ҳеч нарса йўқ. Махфийлиги очиб берилган ҳужжатлар орасида Марказий разведка бошқармаси, Федерал қидирув бюроси, Давлат департаменти ва Пентагон томонидан тайёрланган телеграммалар, эслатмалар, тергов ҳисоботлари бор.
Ҳужжатларда айтилишича, Ли Харви Освальд Кеннеди ўлдирилишидан олдин СССР ва Кубанинг Мехикодаги элчихоналарига виза сўраб мурожаат қилган. Кеннедининг ўлдирилишидан сўнг, Мексика ҳукумати Освальд билан гаплашган Куба элчихонаси ходимини ҳибсга олган.
Бошқа нарсалар қаторида, Марказий разведка бошқармаси ҳужжатларидан бирида АҚШ расмийлари Кубанинг ўша пайтдаги раҳбари Фидель Кастрога суиқасд уюштиришни режалаштираётгани ҳақида гапиради.
Маълумот ўрнида, АҚШнинг 35-Президенти Жон Кеннеди 1963 йил 22 ноябрда Далласда ўлдирилган. Ли Харви Освальд қотилликка уринишда гумонланиб ҳибсга олинган. Воқеадан икки кун ўтиб, 24 ноябрь куни Далласдаги тунги клуб эгаси Жек Руби Освальдни отиб ўлдирган. Тергов томонидан аниқланганидек, у ёлғиз ҳаракат қилган.
Ўтган йилларда Қўшма Штатлар Жон Кеннедининг ўлдирилиши ҳақидаги ҳужжатларни аллақачон махфийликдан чиқарган эди. Бу ҳақдаги материалларнинг навбатдаги партияси 2022 йилда нашр этилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь