Жо Байден жинсий зўравонликда айбланди
Олам
−
11 Апрель 2020
16575АҚШ Президентлиги учун Демократик партиясидан номзоди кўрсатилиши деярли ҳал бўлган собиқ-вице-президент Жозеф (Жо) Байден жинсий характердаги зўравонликда айбланди. Унинг собиқ ёрдамчиси полицияга шикоят қилиб, унга шундай айблов қўйди. Бу ҳақда “Business Insider” хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, гап Байден сенатор бўлган вақтда унинг ёрдамчиси бўлган Таре Рид ҳақида боряпти. Риднинг таъкидлашича, 1993 йил Байден Конгресс биносидаги йўлаклардан бирида Ридга унинг рухсатисиз тегинган. У Вашингтон полициясига шикоят қилган.
Рид март ойида журналистларга Байден томонидан жинсий зўравонликка учрагани ҳақида айтганди. АҚШнинг собиқ вице-президенти Байденнинг вакиллари айблов асоссиз эканини айтиб ўтганди.
АҚШ Демократик партияси миллий съезди август ўрталарида белгиланган йиғилишида Жо Байденни мамлакат президентлиги учун номзод қилиб кўрсатиши кутиляпти. ДАстлаб бу тадбир 13-16 июлга белгиланган эди. Аммо пандемия сабаб кечиктирилди. АҚШда президентлик сайловлари жорий йилнинг 3 ноябрь куни ўтказилади.
Аввалроқ, Жо Байденга рақобатчи сифатида кўрилаётган Демократлар партиясининг бошқа бир вакили Берни Сандерс пойгадан чиққани ҳақида хабар берган эдик. Республикачилар партиясидан амалдаги Президент Дональд Трамп иккинчи муддат учун ҳаракатини бошлаган.
LiveБарчаси