Коронавирус ва инқироз. Сандерс нега президентлик пойгасидан чиққанини тушунтирди

Олам

image

АҚШнинг Вермонт штатидан сайланган Демократлар партиясидан бўлган сенатор Берни Сандерс нега президентлик пойгасидан чиқишга қарор қилганини тушунтирди. Бу ҳақда MSNBC телеканали хабар берди.

“АҚШ сенатори сифатида мен мислсиз инқироз арафасида чоралар кўришим керак”, деди Сандерс.

У иқтисодий инқироз ва коронавирус пандемияси авж олаётган бир вақтда мамлакатдаги меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда тиббий суғуртага эҳтиёжмандларга ёрдам берин учун қўлидан келган барча ишни қилишини таъкидлаган.

Демократлар партиясидан президентлик учун номзодини қўйган Берни Сандерс дастлабки овоз бериш жараёнида бошқа бир партиядоши собиқ вице-президент Жозеф (Жо) Байденга асосий рақобатчи сифатида кўрилаётганди. Аммо 8 апрель куни президентлик пойгасидан чиқди

Сенаторнинг тарафдорлари унга собиқ вице-президент Жо Байдендан овозлар сони бўйича сезиларли ортда қолаётган бўлсада президентлик пойгасида давом этишини масалаҳат берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Байденни демократларнинг 1217 делегати, Сандерсни эса 914 делегат қўллаб-қувватлаган. Демократлар партиясидан президентликка номзодини илгари суриш учун 1991 делегатнинг овози керак бўлади. Республикачилар партиясида амалдаги Президент Дональд Трамп мутлақ етакчилик қиляпти.

АҚШ Демократик партиясининг Байден АҚШ президенти лавозимига номзод сифатида эълон қилинадиган миллий қурултойи ўтказилиши август ойига белгиланган. АҚШда Президент сайловлари ўтказилиши жорий йилнинг 3 ноябрига белгиланган.

АҚШ айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда етакчилик қиляпти. 10 апрель ҳолатига 462 минг кишида коронавирус аниқланган, уларнинг 16,5 мингги ҳалок бўлган ва 25,4 нафари даволанган.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Берни Сандерс пандемия

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг