Берни Сандерс президентлик пойгасидан чиқди
Олам
−
08 Апрель 2020
5455АҚШ президентлиги учун курашаётган сенатор Берни Сандерс ўз номзодини қайтариб олди. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни унинг идораси хабар берди.
"Жорий йилнинг, 8 апрель куни сенатор Берни Сандерс барча ходимлар билан бўлиб ўтган конференцияда президентлик учун курашни тўхтатаётганини эълон қилди", дейилади хабарда.
Сандерс АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байденнинг Демократик партиядан ягона рақиби эди. Унинг ўз номзодини қайтариб олиши Байденни президентлик учун яна бир қадам яқинлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, Берни Сандерс бир қанча чиқишлари билан машҳур. У АҚШ ҳукуматини Исроилга ён босмасликка чақирган. Шунингдек, Сандерс Путинга бу йилги АҚШ сайловларига аралашмаслиги ҳақида огоҳлантирганди.
LiveБарчаси