Жиззахдаги “заправка”да “Жигули” портлаб кетди
3-саҳифа
−
24 Июнь 2022 10562 1 дақиқа
Кеча, 23 июнь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциясида “Жигули” русумли машина портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Ҳодиса соат 15:00 ларда Шароф Рашидов тумани “Совунгарлик” МФЙ ҳудудида жойлашган АГТКСда юз берган. ВАЗ-2106 русумли автомобилга ёқилғи тўлдириш жараёнида портлаш содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бошқа транспорт воситаларига зарар етмаган.
Портлаш натижасида ёнғин келиб чиқмаган, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига чиқарилмаган.
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, ВАЗ-2106 транспорт воситасидаги носозлик бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Live
Барчаси