Жиззахдаги уйларга илонлар кириб қолди (видео)

Жамият

image

Жиззахда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари уйларнинг ичига кириб олган илонларни зарарсизлантириб, фуқароларга амалий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 18 июнь куни Жиззах вилояти ФВБга 112 тизими орқали Шароф Рашидов тумани “Совунгарлик” МФЙ Нурафшон кўчасида жойлашган уйларнинг бирида, шунингдек, бугун, 19 июнь куни соат 07:58 да Жиззах шаҳар “Дўстлик” МФЙ Саройтепа кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида уй ичига ичига илон кириб олгани ва амалий ёрдам зарурлиги бўйича мурожаатлар тушган.

Хабарларга асосан, Жиззах вилояти ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, уйларнинг ичига кириб олган илонларни олиб чиққан ва улар табиатга қўйиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган Миллий боғ ҳудудидан 1,5 метрли илон топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах илонлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг