Тошкентдаги Миллий боғдан 1,5 метрлик илон чиқди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган Миллий боғ ҳудудидан 1,5 метрли илон топилди. Бу ҳақда пойтахт Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бошқарма инспектори томонидан ҳолат жойига чиқиб ўрганилган. Ўрганишлар натижасида хабарда тасвирга олинган илоннинг узунлиги 1,5 метр келиши ва заҳарли бўлмаган кўп рангли (нақшли) пойгачи илон экани аниқланган.

“У бутун Ўзбекистон бўйлаб, шунингдек, аҳоли пунктларида, жумладан, йирик шаҳарларда ҳам яшайди ҳамда одамлар ва уй ҳайвонлари учун хавф туғдирмайди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу каби илонлар тартибли, кемирувчилар, одамларнинг саломатлиги ва ҳаётига таҳдид соладиган юқумли касалликлар ташувчилари билан озиқланади.

“Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқаролардан ушбу турдаги илонлардан хавфсирамаслик ва ортиқча қўрқувга берилмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади бошқарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги уйдан 2 метрлик илон чиққанди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент илон Миллий боғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг