Жиззахда ноқонуний балиқ овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жиззах вилоятидаги “Арнасой” сув омбори ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатларсиз қарийб 350 та балиқ овлаганларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаролар Л.Т. ва Б.М. “Арнасой” сув омбори ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатларсиз тақиқланган ов анжомларидан фойдаланиб, жами 343 бош балиқ овлаб, ҳайвонот дунёсига 201,1 миллион сўм зарар етказгани маълум бўлган. 

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади департамент хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах ов Арнасой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг