Жиззахдаги мудҳиш ЙТҲ бўйича маълумот берилди (видео)

Жамият

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Зомин туманида содир бўлган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.

Бошқарма маълумотига кўра, ЙТҲ жорий йилнинг 15 май куни Зомин тумани ҳудудидан ўтган 4Р40 автомобиль йўлининг 22 км.да юз берган. Ҳайдовчи Э.У. Lacetti русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг чап томонига тўхташ мақсадида қарама-қарши ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1988 й.т. Т.Х.ни уриб юбориб, йўл четида тўхтаб турган 1986 й.т. Д.Қ.га тегишли бўлган Nexia-3 русумли транспорт воситасига урилган. Nexia-3  автомашинаси зарбдан орқага ҳаракатланиб тўхтаб турган Lacetti русумли транспорт воситасига урилган.

Натижада, велосипед ҳайдовчиси 32 ёшли Т.Х. тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб кўриб чиқишлик учун туман судига юборилган.

Маъмурий ишлар бўйича Зомин туман судининг қарори билан ҳайдовчи Э.У.ни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 133 ва 137-моддалари билан айбли деб топиб, етказилган зарарни қоплаш ҳамда унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг