Жиззахда зўравон куёв ўз қайноғасини пичоқлади
3-саҳифа
−
24 Октябрь 2020
8936Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани “Кўкгумбаз” МФЙда яшовчи, 1993 йилда туғилган З.Н. синглисини куёви ҳақоратлаб, урганлигини эшитади. Зўравон куёв билан гаплашиб олиш мақсадида уни тунги соат 22:00 лар атрофида қишлоқ чеккасидаги дала майдонига чақиради.
Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, шу жойда қайиноға Ғаллаорол тумани “Кўкгумбаз” МФЙда яшовчи, 1993 йилда туғилган куёви Д.Н.нинг ёқасидан тутиб, синглисини нима учун азоблаётганини сўрайди. Д.Н. эса ёнидаги ошхона пичоғи билан З.Н.нинг қорнига уради.
“Оқибатда қайиноға қорин бўшлиғи олд девор қисмига санчилиб, кесилган жароҳат билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, қасддан баданга оғир шикаст етказган Д.Н.га нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган. Айни вақт у ҳибсхонада.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь