Жиззахда “замҳоким” пора билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар олганида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, у ўзининг мансаб мавқеидан фойдаланиб, жорий йилнинг июнь ойида қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган МЧЖ томонидан аукцион савдолари орқали ютиб олинган 204 гектар суғориладиган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтармаслик ва келгусида ушбу ердан эркин фойдаланишида раҳнамолик қилиш учун 30 минг доллар талаб қилган. Мансабдор шундан ҳозир 20 минг АҚШ долларини беришини, қолган 10 минг долларни эса ҳосил йиғимидан сўнг бериши кераклигини айтган.

Ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 20 минг долларни ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Жиззах замҳоким Фориш тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг