Жиззахда уйида қурол ва гиёҳванд модда сақлаган эркак ушланди
3-саҳифа
−
25 Июль
4676Жиззахда уйида қурол ва гиёҳванд моддалар сақлаган 58 ёшли эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Жиззах шаҳрининг “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи 58 ёшли фуқаро яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжалигида спорт қуроли сақлаётгани аниқланган.
Текширув давомида ушбу шахснинг хонадонидан қуролдан ташқари, электрон кастет, жавонда 13,8 грамм, чўнтакларида жами 65 грамм “Марихуана” сақлаётгани маълум бўлган.
“Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширувлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 3 дона “Макаров” ва 1 дона ТТ пистолети ҳамда ўқ-дорилар ноқонуний муомаладан олинганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь