Жиззахда ўқитувчи 1-синф ўқувчиларига стул кўтартириб қўйди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятидаги мактабда ўқитувчи 1-синф ўқувчиларини жазолаш мақсадида уларга стул кўтартириб қўйди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.

Аниқланишича, мазкур воқеа кеча, 22 апрель куни Зарбдор туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. 1-"А" синфга ўтилаётган инглиз тили дарсида 1999 йилда туғилган ўқитувчи Р.Т. ўқувчилардан уйга берилган вазифаларни сўраган. У 6 нафар ўғил ва 7 нафар қизни дарсга тайёргарлик кўрмасдан келгани туфайли гўёки тарбиявий чора деб синф хонасидаги ўзлари ўтирган стулларини кўтаришга мажбур қилган. Ушбу ҳолатни ўзининг телефон аппаратида видео тасвирга олиб, Telegram ижтимоий тармоғи орқали шу мактабнинг ота-оналар гуруҳига юборган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Болаларга нисбатан турли шаклдаги зўравонлик ёки зўравонликка таянган тарбия чораларини, жумладан, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш қонунан тақиқланган ва тегишли жавобгарликка асос бўлади. Болалар омбудсмани бу ҳолат бўйича болалар манфаатлари юзасидан ўз кузатувини давом эттиради”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф раҳбари хато қилган ўқувчиларини жазолаш учун уларнинг қўлларига игна ва "саморез" санчиб, тан жароҳати етказгани хабар қилинганди. Кейинчалик ушбу ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ўқитувчи ўқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made