Ўқувчиларнинг қўлига игна санчган муаллимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
19 Апрель
3939Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф раҳбари хато қилган ўқувчиларини жазолаш учун уларнинг қўлларига игна ва "саморез" санчиб, тан жароҳати етказгани хабар қилинганди. Эндиликда ушбу ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
16 апрель куни 1-синф ўқувчиларининг оналари Сергели тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Шу асосда кеча, 18 апрель куни Сергели туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ўқитувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришга киришилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жиззах вилояти Зомин туманида ўқувчига тарсаки туширган ўқитувчи ишдан бўшатилганди.
LiveБарчаси