Жиззахда ўғлининг ерини сотаётган ота ушланди
3-саҳифа
−
24 Февраль 7795 1 дақиқа
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳокимликнинг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ўз ўғлининг ерини сотиш жараёнида пора талаб қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ўзининг ўғлига тегишли бўлган фермер хўжаликнинг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, муқаддам 5 минг АҚШ доллари олган.
Бироқ, у қолган 6 минг АҚШ доллари ҳамда тегишли ҳужжатларни ҳокимлик ва кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 700 АҚШ доллари, жами 6700 долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ер майдонини 9 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёллар қўлга олинганди.
Live
Барчаси