Жиззахда туғилган кунга борган меҳмонлар коронавирусга чалинди
Жамият
−
26 Июнь 2020
19514Кеча, 25 июнь куни Ўзбекистонда 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди. Аҳоли орасида Тошкент шаҳрида 17 нафар, Тошкент вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 2 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи З.Х.да, Қибрай туманида яшовчи 2 нафар фуқарода (ҳар икки ҳолатда ҳам тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Паркент туманида яшовчи Ш.А.да ҳам касаллик аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Жиззахдаги туғилган кун маросими ҳам коронавирус тарқалишига сабаб бўлган.
“Жиззах вилояти Шароф Рашидов ва Жиззах туманларида яшовчи 2 нафар фуқарода (Шароф Рашидов туманига туғилган кун нишонлашга боришган, шундан сўнг тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи С.А.да (Россия ҳарбий космонавтлар академияси талабаси. Шу йилнинг 12 май куни Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган ва 27 майда карантин муассасасидан чиққан) коронавирус инфекцияси тасдиқланган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси