Жиззахда собиқ судьяга нисбатан жиноят иши очилди. У қидирувга берилди

3-саҳифа

image

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Дўстлик тумани суди собиқ раиси пора олишда гумонланиб, ҳозирда унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Дўстлик туман суди собиқ раиси иш судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш эвазига адвокат орқали муайян миқдорда пора олишда гумонланмоқда. 

Собиқ судьяга нисбатан жорий йилнинг 29 март куни жиноят иши қўзғатилган. Бироқ, гумонланувчи тергов органига келишдан бош тортиб, яширингани сабабли унга нисбатан сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган холда қидирув эълон қилинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш)да гумонланаётгани кўрсатилган.

Судьялар олий кенгаши матбуот котибининг маълум қилинишича, собиқ судья ишга маъсулиятсиз ёндашуви туфайли жори йилнинг 5 апрель куни  Жиззах вилояти ЖИБ Дўстлик туман судининг раиси вазифасидан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг