Жиззахда ОИВ инфекциясини бошқаларга қасддан юқтирганлар жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
15 Апрель
6584Жиззахда ОИВ инфекциясини ўзгаларга атайин тарқатиб юрган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Пахтакор туманида яшовчи 35 ёшли аёл яшаш жойида ўзида ОИВ инфекцияси борлигини била туриб, бегона эркак билан ҳимояланмаган жинсий яқинлик қилган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Яна бир ҳолат Шароф Рашидов туманида қайд этилиб, 34 ёшли эркак ўзида ОИВ борлигини билса-да, шифокорлар огоҳлантиришига қарамасдан, яширинча 29 ёшли аёл билан бирга яшаб келган ва касалликни жинсий йўл билан унга юқтирган.
“Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, ОИВ аниқланган беморларни ушбу касалликни қасддан юқтирганлик учун қонунчиликка кўра жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантиради”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь