Жиззахда Matiz билан қўшилиб ёнган 3 боланинг бири вафот этди
3-саҳифа
−
20 Сентябрь 2020
8111Аввалроқ, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фуқаро акасининг бир, ўзининг икки фарзандини Matiz русумли автомобилда қаровсиз қолдирганида ёнғин юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Болалар оғир куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, машина салонида бўлган 2018 йилда туғилган Ш.Ш.нинг танаси 100 фоиз 2- ва 3-даражали термик куйган. Шунингдек,2017 йилда туғилган М.Ш. танасининг 60 фоизи 1-, 2- ва 3-даражали куйган. Бундан ташқари боланинг юқори нафас йўллари 2-даражали куйган. 2019 йилда туғилган Ш.М.нинг юзи, икки қўли 2-, 3- “А” ва “Б” даражали, юқори нафас йўлларининг эса 14-16 фоизи куйган.
Улар тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
"Замон" информацион дастурида маълум қинишича, РШТЁИМ Жиззах филиалига оғир аҳволда олиб келинган 2018 йилда туғилган норасида 19 сентябрь куни вафот этган. Қолган икки боланинг ҳам аҳволи оғир экани айтилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь