Жиззахда ичида 3 нафар бола бўлган Matiz ёниб кетди

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ичида 3 нафар бола бўлган Matiz русумли автомобилда ёнғин содир бўлди. Ёнғинда болалар жиддий куйиш жароҳати олди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Ҳодиса “Яккақайроғоч” маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Маҳаллада яшовчи 1992 йил туғилган Ф.Д. акасининг 1 нафар, ўзининг эса 2 нафар фарзандини Matiz ичида қолдириб, яшаш жойига кириб кетган. Ф.Д уйда бўлган вақтда автоулов ичида ёнғин юзага келиб, салонда бўлган 2018 йилда туғилган Ш.Ш.нинг танаси 100 фоиз 2- ва 3-даражали термик куйган.

Шунингдек, 2017 йилда туғилган М.Ш. танасининг 60 фоизи 1-, 2- ва 3-даражали куйган. Бундан ташқари боланинг юқори нафас йўллари 2-даражали куйган. 2019 йилда туғилган Ш.М.нинг  юзи, икки қўли 2-, 3- “А” ва “Б” даражали, юқори нафас йўлларининг эса 14-16 фоизи куйган. 

Жабрланувчилар республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Жиззах

Баҳолаганлар

563

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг