Жиззахда мактаб ўқувчиси дарс пайтида тўсатдан вафот этди
3-саҳифа
−
16 Сентябрь 2020
43399Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йили бошланганининг биринчи кунида кутилмаган ҳодиса юз берди. Мактабнинг 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар қилинди.
Ҳодиса 3-соатда Информатика дарсида юз берган. Дарс тугашига 15 дақиқа қолганда ўқувчи хушидан кетган. Дарс ўтаётган икки ўқитувчи бошқа ўқувчиларни синфдан чиқариб, хушидан кетган ўқувчини ҳамширага олиб боришган, шифокорлар ҳам етиб келган.
Мактаб директори ўринбосари Дилноза Ҳатамованинг сўзларига кўра, дарс вақтида вафот этган 9-“В” синф ўқувчиси эрталаб мактабга келганда унинг ҳолати жуда яхши бўлган. Тана ҳарорати ҳам жойида бўлган. Барча ўқувчилар қаторида антисептик воситалар билан зарарсизлантирилган.
Шу куни “Хаваслик” Қишлоқ врачлик пункти шифокоралари 1-синф ўқувчиларини эмлаш учун мактабга келган бўлган. Улар хушидан кетган ўқувчи қизга биринчи ёрдам кўрсатишган.
Воқеа жойида бўлган ҚВП шифокори Шаҳбоз Усмонов қизда биринчи ҳаётлик белгиларини текшириб, ҳеч қандай белги кўринмаган бўлса-да, унга ўпка-юрак реанимациясини амалга оширган. 15 дақиқалик реанимация ҳаракатидан кейин ҳам беморда ҳаётлик белгилари тикланмаган. Бундан ташқари, ўқувчи қизга ташқи юрак массажи қилинган ва сунъий нафас бериб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо бунинг фойдаси бўлмаган.
Қайд этилишча, айни вақтда ўқувчи қизнинг тўсатдан вафот этиши юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан суриштирув ва экспертиза ишлари олиб бориляпти.
LiveБарчаси