Жиззахда магистрал газ қувури ёрилди
Жамият
−
22 Октябрь 2019
3384Кеча, 21 октябрь куни Жиззах вилоятида 35 йиллик магистрал газ қувури ёрилиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
21 октябрь куни соат тахминан 09:47 да “Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармаси”га қарашли 1984 йилда ишга туширилган юқори босимли диаметри 1020 мм бўлган “Пахтакор-Янгиер” магистрал газ қувури I тармоғининг 17 км.да ёнғинсиз ҳолатда қувур ёрилиб кетди.
Ҳозирда аварияни бартараф этиш ва магистрал газ қувурни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Қайд этилишича, Истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда узилишлар бўлмайди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023