Жиззахда кучли шамол 25 та дарахтни қўпориб ташлади

Жамият

image

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида кучли шамол айрим игнабаргли дарахтларни илдизи билан кўпориб ташлади. Бу ҳақда гидрометеоролог Эркин Абдулаҳатов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Ғаллаорол туманинг “Қўйтош” ШФЙ ҳудудида кеча, 19 январь куни эсган кучли шамол ҳудуддаги ноёб турдаги 25 та арча дарахтларини илдизи билан йиқитган.

Ўзгидрометнинг “Ғаллаорол” кузатув станциясида 19 январь куни соат 12:30 да ғарбий йўналишдаги шамол тезлиги 12 м/с, кучайганда 25 м/с тезликда эсган.

Олдинроқ, 19 январь куни Жиззах вилояти ҳудудларида 23 м/с тезликда шамол эсиши ҳақида шторм огоҳлантириш эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг