Жиззахда қуриладиган АЭСнинг энергия тизими ишлашига таъсирини аниқлаш зарур - Қозоғистон
Жамият
−
30 Май
11405Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган атом электр станциясининг формати, платформаси ва ягона энергия тизимининг ишлашига қандай таъсир қилишини аниқлаш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев ҳукумат брифингида сўз очди.
“Биз бу лойиҳа ҳақида билмас эдик, у том маънода 27 май куни эълон қилинди. Эндиликда ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан боғланиб, уни амалга ошириш формати, платформаси ва бу ягона энергия тизимининг ишлашига қандай таъсир қилишини аниқлаш зарур. Энергетика ва хавфсизлик масалалари ҳам муҳим. Тез орада мулоқот бошлаймиз”, дейди Саткалиев.
Шунингдек, вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия етакчиси Владимир Путин билан музокаралари якунлари бўйича сўзлаган нутқидан ҳам парча келтирган.
“У дунёнинг деярли барча етакчи давлатлари ўз энергия хавфсизлигини ва барқарор ривожланишини атом энергетикаси орқали таъминлаётганини таъкидлади. Ўзбекистоннинг тараққиётнинг янги босқичига қадам қўяётган истиқболлари ҳақида фикр юритадиган бўлсак, ураннинг катта захираларига эга ва уни учинчи давлатларга экспорт қилаётган мамлакат учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга”, дейди у.
Маълумот учун, ўтган йили Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда атом электр станциясини қуриш бўйича умумхалқ референдумини ўтказишни таклиф қилган. Унинг қайд этишича, Семипалатинск полигонидаги ядро синовлари оқибатлари туфайли бу қарорни тўғри деб ҳисоблайди. Синов полигонига қўшни Қайнар қишлоғида синовлар давомида 396 киши саратон касаллигидан вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, 27 май куни Россия ва Ўзбекистон делегациялари Россия Президенти Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи доирасида республикада Россия лойиҳасидаги атом электр станциясини қуриш бўйича ҳужжатлар қабул қилинганди. “Росатом” бош директори Алексей Лихачев Жиззахда шу йил ёзида кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бошланишини маълум қилди.
LiveБарчаси