Жиззахда қулаган бино мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди

Жамият

image

Аввалроқ Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирди. Шундан сўнг, Бош прокуратуранинг бугун берган маълумотига кўра, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бинонинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилганди.

Шунингдек, бинонинг қулаш сабабларини аниқлаш борасида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганди.

Кейинчалик, Жиззахда қулаб тушган бинони чорвадор фермер қураётган бўлгани аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг