Прокуратура Жиззахда қулаб тушган бино бўйича муносабат билдирди

Local

image

Аввалроқ Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, воқеа жойига зудлик билан Жиззах вилояти прокурори, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб борган.

Бинонинг қулаш сабабларини аниқлаш борасида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бинонинг қулаши оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу воқеа юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳам расмий баёнот берган эди.


Tags

Rate Count

1850

Rating

3

Rate this article

Share with your friends