Навбатдаги фалокат: Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушди
Жамият
−
10 Январь 2021 23713 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ҳали бирорта расмий муносабат билдирилмади.
Тармоқда тарқалган видеоларда ерга қулаган бино ва унинг атрофидаги бир уюм одамларни кўриш мумкин. Жабрланганлар ёки вафот этганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига кўра, ушбу воқеа Жиззах шаҳридаги савдо марказларидан бирининг ёнида содир бўлган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь