Навбатдаги фалокат: Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ҳали бирорта расмий муносабат билдирилмади.

Тармоқда тарқалган видеоларда ерга қулаган бино ва унинг атрофидаги бир уюм одамларни кўриш мумкин. Жабрланганлар ёки вафот этганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига кўра, ушбу воқеа Жиззах шаҳридаги савдо марказларидан бирининг ёнида содир бўлган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1003

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг