Жиззахда икки киши мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлди
Жамият
−
04 Июль 2020
9615Жорий йилнинг 2 июль куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани “Оқтом” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-40 “Ғаллаорол-Ўсмат” йўлининг 40 км.да юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди.
ЙТҲ соат 15:00 ларда содир бўлган. 35 ёшли Б.Р. Nexia русумли автомашинани Ғаллаорол йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, автомобиль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли О.Х.нинг Damas русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Оқибатда, Damas русумли автомашина йўловчилари 42 ёшли Э.С. ва 47 ёшли Ш.Э. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси Б.Р., йўловчиси 28-ёшли Ф.А. ва 15 ёшли Б.Н. Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь