Жиззахда икки фермер хўжалиги 1,4 млрд сўмлик электрни ўмарди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Бош прокуратура штаби томонидан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ўтказилган назорат тадбирида “Қ.” фермер хўжалиги сув насосларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 954 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.

Шунингдек, ушбу тумандаги “Х. М. Ч” фермер хўжалигига тегишли сув насосларида ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланган. Келтирилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 456 миллион сўмни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида 4,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг