Жиззахда икки автомобиль тўқнашувида уч киши вафот этди
3-саҳифа
−
01 Ноябрь 2022
8871Жорий йилнинг 28 октябрь куни Жиззах вилояти Дўстлик туманида икки автомобиль тўқнашди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
ЙТҲ 28 октябрь куни соат 22:00 ларда Дўстлик тумани “Олтин Водий” МФЙ ҳудудидан ўтган “Гагарин — Дўстлик” 4Р-35 йўлининг 64- километрида юз берган. Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Lada автомашинасида Мирзачўл туманининг Ғалаба маҳалласида истиқомат қилувчи шахс бошқарувидаги “ВАЗ-2102” русумли автоулов билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Lada салонида бўлган, Шароф Рашидов тумани “Қангли” МФЙда яшаган фуқаро олинган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Худди шундай “ВАЗ-2102” ҳайдовчиси ҳамда мазкур автоулов салонида бўлган Мирзачўл тумани “Мирзадала” ШФЙда яшаган йўловчи шифохонада кўрсатилган муолажаларга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган.
Шундан сўнг марҳумлар белгиланган тартибга кўра суд-тиббий экспертизаси кўригидан ўтказилаётганида вафот этганлардан бирининг қариндошлари экспертиза ўтказилишига қаршилик қилган. Шу боис тиббий муассасада тартибни сақлаш учун ички ишлар органлари ходимлари жалб қилинган. Марҳумнинг яқинлари соҳа вакилларининг тушунтиришларига қарамасдан суд тиббий экспертиза биносининг эшик ва деразаларини бузишга уринишган, қолаверса улар ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266- моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15