Жиззахда ичимлик ва оқова сув нархи ошади
Жамият
−
16 Февраль
4125Жиззах вилоятида жорий йилнинг 1 мартидан ичимлик ва оқова сув нархлари ошади.
Жиззах вилоятида ичимлик ва оқова сув нархлари ўзгарди. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2024 йилнинг 1 март санасидан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади (таклиф этилаётган нархлар ҚҚС сиз ҳисобланган):
Ичимлик суви:
- Аҳоли учун (1 м3) – 4000 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун (1 м3) – 6000 сўм;
- улгуржи истеъмолчилар учун (1 м3) – 6000 сўм.
Оқова сув хизмати:
- Аҳоли учун (1 м3) – 1700 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун (1 м3) – 2500 сўм;
- улгуржи истеъмолчилар учун (1 м3) – 2500 сўм.
“Ўзсувтаъминот” АЖнинг билдиришича, ўтган беш йилда Жиззах вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 47,6 фоиздан 70,4 фоизга, канализация қамрови 15 фоиздан 21,1 фоизга етказилган. Келгуси беш йилда вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражасини 90 фоизга, канализация қамровини 71,2 фоизга етказиш режалаштирилган. Бунинг учун 402,1 млрд сўм эвазига 878,3 км ичимлик суви ва 461 км канализация тармоғи, шунингдек, 167 та сув ва 30 та канализация иншооти барпо этилиши белгиланган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси