Жиззахда газчилар пора билан ушланди
3-саҳифа
−
13:01 3381 1 дақиқа
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган газчилар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда “Шароф Рашидов тумангаз” газ таъминоти бўлими газчилари Ж.А. ва Ғ.Х. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.И.ни алдаб, гўёки хонадонидаги табиий газ ҳисоблагичини бузилганлигини айтган. Эвазига 10 млн сўм берса, ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирмасликларини айтиб, муқаддам 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Тадбир давомида улар томонидан 5 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ходими пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси