Жиззахда газ ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига 8 миллион талаб қилганлар ушланди
3-саҳифа
−
09:18 782 1 дақиқа
Жиззах вилоятида фуқаронинг хонадонига газ ҳисоблагич ўрнатиб бериш ва ҳисоб рақами очишни ваъда қилиб, ундан 8 миллион сўм талаб қилган икки киши ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушланганлардан бири Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган шахс бўлган. У Жиззах газ таъминоти филиалининг Шароф Рашидов тумани газ таъминоти бўлимида ишловчи, 1992 йилда туғилган ҳамкасби билан тил бириктирган.
Улар Шароф Рашидов туманидаги Янги Диёр маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадонига газ ҳисоблаш ускунасини ўрнатиб бериш ва ҳисоб рақами очишни ваъда қилиб, эвазига 8 миллион сўм талаб қилган. Фуқаро сўралган маблағнинг 4,8 миллион сўмини олдиндан берган. Бироқ улар бу билан чекланмай, ундан яна 2 миллион сўм талаб қилган.
Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тадбирда улар пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида “Энергосавдо“ муҳандиси 20 миллион сўмлик жаримани ёпиб бериш эвазига фуқародан 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланган эди.
Live
БарчасиЗангиотадаги бинода ёнғин чиқди
15 Ноябрь
Судан армияси назоратни қайта тиклади
15 Ноябрь