Жиззахда фуқарони 18 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
15 Апрель
2518Ғаллаорол туманида фуқарони 18 минг доллар эвазига Америка Қўшма Штатларига юбормоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Х. ва А.А. фуқаро Ю.Қ.нинг ишончига кириб, гўёки уни 18 минг АҚШ доллари эвазига Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, 2 минг АҚШ доллари ва 200 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жиззах ва Навоий вилоятларида АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь