Жиззахда эркак ҳокимлик ерини 50 минг АҚШ долларига пуллашга уринди (видео)
3-саҳифа
−
15:21 1479 1 дақиқа
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 2 гектар ер майдонини 50 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Бахмал тумани Сангзор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 51 ёшли фуқаро қонунга хилоф равишда ўзи яшаётган қишлоқ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида турган 2 гектар ер майдонини сотмоқчи бўлган. Кейинчалик эса ерни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратиб берилишини ваъда қилган.
У мазкур ер майдонини 50 минг АҚШ долларига сотиш бўйича келишувга эришган. Олдиндан келишилган маблағдан 400 миллион сўмни Ғаллаорол тумани ҳудудида олаётган пайтда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Поп туманида ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидаги 90 сотих ерни 4500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси