Жиззахда эр хотинини иш жойида пичоқлади
3-саҳифа
−
10 Сентябрь
15987Жиззах вилоятида эр хотинини иш жойида пичоқлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 21:40 да содир бўлган. 37 ёшдаги эркак Б.Б. ва унинг Зарбдор туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида ҳамшира бўлиб ишловчи 36 ёшдаги турмуш ўртоғи Б.Д. ўртасида тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига кириш эшиги олдида ўзаро оилавий жанжал юзага келган. У кичик қайрилувчи пичоқ билан хотининг турли соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган.
Б.Б.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман суди томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 1261-моддаси 5-қисми “в,и” бандлари билан иш қўзғатилган. Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда мезбон меҳмонини сўйиб, аъзоларини мушугига пишириб берганди.
LiveБарчаси