Жиззахда электромонтёр ток уриб вафот этди

3-саҳифа

image

Жиззахда электромонтёр подстанцияни таъмирлаш вақтида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Жорий йилнинг 13 январь куни 1976 йилда туғилган, Бахмал тумани электр таъминоти корхонасида электромонтёр сифатида ишловчи Т.У. симёғочга чиққан вақтида ток уриб, вафот этган.

Олиб борилаётган терговга қадар текширувда ҳодиса содир бўлган жойга марҳум ҳамкасби Б.Ж. билан биргаликда боргани аниқланган. Марҳум Т.У. ва фуқаро Б.Ж.лар Бахмал тумани электр таъминоти корхонасини Ойқор ҚФЙ ҳудудига масъул ходимлар бўлиб, 13 январь куни ҳудудда электр таъминоти узилиб қолгани учун улар ушбу носоз жойни аниқлаш мақсадида текширув ишларини олиб бораётган бўлган.

Марҳум Т.У. судга оид тиббиёт экспертизасидан ўтказилиб, Ғаллаорол тумани СТЭнинг 2-сонли хулосасида марҳумнинг ўлими тананинг электр токи уриши ва ёниши оқибатида юзага келгани кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах электромонтёр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made