Жиззахда аёллар газ йўқлиги сабаб автомобиль йўлини тўсиб қўйди
Жамият
−
11 Январь 2021
9842Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида газ ва электр энергия йўқлигидан норози бўлган аҳоли автомобиль йўлини тўсиб қўйгани акс этган видео тарқалди. Видео муаллифи норозилар, асосан, аёллардан иборатлигини маълум қилган.
Видеолавҳада тахминан, 20 га яқин хотин-қиз ўзининг норозилигини шу тарзда намойиш этаётганини кўриш мумкин. Ҳозирча, мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилмади.
2020 йили декабрь ойида Бухоро вилоятида ҳам газ таъминотидан норози аҳоли автомобиль йўлини тўсиб қўйган эди.
Ундан ташқари, ўтган йилнинг охирида бир гуруҳ аёллар Қўқон шаҳри ҳокимлиги ёнида газ ва электр энергияси талаб қилиб, автомобиль йўлини тўсди.
Шунингдек, 2020 йилнинг ноябрь ойида Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида ҳам газ ва электр энергияси сўраб, аҳоли бош кўтарганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь