Жиззахда 7 яшар қизча электр симига осилиб ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
13 Август 2023
12298Жиззах вилояти Зомин туманида 7 ёшли қиз электр симига осилиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, воқеа Жиззах вилоятининг Зомин тумани Пишағар қишлоғида жорий йилнинг 25 июль куни соат 18:30 лар атрофида содир бўлган. 2016 йилда туғилган қиз ўйнаб юрган вақти электр симига осилиб қолган ва орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ёнғин содир бўлган.
Марҳуманинг бобоси электр симлари ерга осилиб, инсонлар ҳаёти учун жуда хавфли ҳолатда турганини ва айнан шу ҳолат сабаб қизчанинг ўлимидан кейин ҳам на симлар, на симёғочлар маъсул ҳодимлар томонидан бир неча кун эътиборсиз қолдирилганини айтган.
“Неварам вафот этганидан кейин ҳам ҳеч ким келгани йўқ. Болалар ўйнаб юрганида қизим икки қўлини симга теккизган. У 20-25 дақиқа атрофида осилиб турган. Ёш боланинг бўйи етади шу симга”, дейди қизчанинг бобоси.
LiveБарчаси